Халқ билан мулоқот қилиш муаммо ечимининг самарали усули ҳисобланади. Раҳбар халқ билан мулоқот қилиш орқали уларнинг дардини эшитади, ташвишга солаётган муаммоларини бартараф қилади. Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ўзининг фуқаролар қабулини ўтказди.  Унда барча идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда фуқаролар томонидан жами 23 та мурожаат келиб тушди.

         -Мен ишга жойлашиш юзасидан кўплаб ташкилотларга мурожаат қилдим. Бироқ ишим битмагач бугун туман ҳокимининг қабулида қатнашдим. Ҳақиқатда ҳар биримизнинг  мурожаатимизга алоҳида эътиболр қаратиб, жиддий ёндошмоқда. Энг қувонарлиси, муаммоим шу ернинг ўзида ҳал қилиб берилди, туман ҳокимидан миннатдорман-дейди Интизор Отаева.

Бундай миннатдорлик сўзлари бошқа фуқаролар томонидан ҳам билдирилди.

Ишга жойлашиш, уй-жойни таъмирлашга ёрдам бериш, моддий ёрдам масалаларидан иборат 11 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди. Ер ажратиб бериш, газ, йўл масалаларидан иборат 6та мурожаат юзасидан  ҳуқуқий тушунчалар берилди. Қолган 6 та муаммони ўрганиш ишлари олиб борилиши таъкидланди.