Қўшкўпир тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи биносида бу йилги мавсумдаги пахта йиғим-терим ишларини тўғри ташкиллаштириш бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда барча маҳалла раислари ҳамда отряд раҳбарлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими томонидан мавсумий ишчиларни ўз ихтиёрига кўра теримга жалб этиш, бу ишни тизимли ташкил қилиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, пахтани нес-нобуд қилмасдан, сифатли йиғиштириб олиш ва яхши натижаларга эриши бўйича кўрсатмалар берилди.


ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ