Қўшкўпир тумани Статистика бўлими томонидан 2-сон умумий ўрта таълим мактаби биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг   “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Фаромони мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.  

Унда таълим муассасасида фаолият олиб бораётган педогог ходимларга  Статистика бўлимининг етакчи мутахассиси Латофат Пиржанова томонидан фуқароларимизни аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида  фаол иштирок этишлари айтиб ўтилди, шунингдек, фармоннинг моҳияти тўла тушунтирилдива ўқитувчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Фикрлар баён этилди.  

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ