“Youtube” ижтимоий тармоғи  орқали муҳокамага сабаб бўлаётган Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласи Тошкент кўчасининг йўллари таъмирталаб эканлиги бўйича мурожаатлар билдирилган. Ушбу ҳолат депутатлар, тегишли сектор раҳбари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари, маҳалла раиси томонидан ўрганилди, фуқароларнинг мурожаати тингланди ва уларга жойида тушунтиришлар бериб ўтилди.

ТЙФУК берган маълумотига кўра, ҳурматли Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ишларни амалга ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Яъни, “Янгилик” маҳалласи Тошкент кўчасининг 0,8 км қисмининг таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 1-чорагида амалга оширилиши режалаштирилган.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ