Xorazm kun.uz ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани “Баратлар” маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан кўчаларнинг таъмирталаб эканлиги бўйича мурожаатлар билдирилган.
Ижтимоий тармоқда билдирилган мурожаат “Баратлар” маҳалласидаги айнан қайси кўча эканлиги очиқ ойдин билдирилмаган, шунингдек, мурожаат ким ва қайси маҳалла фуқароси томонидан билдирилганлиги ҳам маълум эмас. Шунга қарамасдан умумий малумот бериб ўтишни жоиз топдик.
Маҳалладаги кўчаларнинг аҳволи тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди:
“Баратлар” маҳалласидаги ички кўчаларнинг барчаси босқичма-босқич таъмирланиши кўзда тутилган. Яъни, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотига кўра, жорий 2021 йилда Боғи эрам кўчасининг 1км 400м қисмига, Қадрдонлар кўчасининг 2022 йилда 1км 500 м қисмига, Уламолар ва Тантана кўчаларининг 1 км қисмига тош ётқизиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ