XORAZM BUGUN24 телеграм канали орқали Қўшкўпир тумани “Шихобод” маҳалласида жойлашган кўприкнинг таъмирталаб эканлиги танқид остига олинган. Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилди ва шулар маълум бўлди:
Қўшкўпир ТЙФУКнинг берган маълумотига кўра, “Шихобод” маҳалласидаги биринчи кўприк туман ТЙФУК га қарашли 4К946 “Уйғур қ-Ших қ-Тахта қ” автомабил йўлининг 6,7 км қисмида жойлашган бўлиб, 2021 йилда табиий офат оқибатларини бартараф этиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъмирлаш мақсадида вилоят автомабиль йўллар ҳудудий бошқармаси томонидан Республика автомабил йўллар Кўмитасига таклифлар киритилган. Бугунги кунда кўприкларни таъмирлаш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилмоқда. Манзилли рўйхат тастиқлангандан кейин таъмирлаш ишларини бошлаб юборилиши кўзда тутилган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ