XORAZMBUGUN24 телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани йўлларининг ўнқир-чўнқир жойларини “асфальт” лақабли тупроқ билан ёпишмоқда, деган нотўғри хабар тарқалди.
Ушбу асоссиз хабарда келтирилган “асфальт” лақабли тупроқ, яъни, асфалтнинг майдаланган бўлаклари билан йўлларнинг ўнқир-чўнқир қисмлари ёпилмаган. Туманда йўлларни таъмирлаш ишларида ҳеч қандай асфалтнинг майда бўлакларидан фойдаланилмайди ва давлатнинг пули эса жой-жойида, ўрни-ўрнида белгиланган қонун-қоидалар асосида сарфланади.
Фотосуратдаги ҳолатга изоҳ бериладиган бўлса, ҳаво ҳарорати совуқ, намгарчилик бўлганлиги сабабли вақтинчалик ШПС ёрдамида туманидаги 4К986 “Хива ш-Ғозовот-Арвук к-Манак к” автомабиль йўлининг 16-18 км оралиғида йўл таъмирланаётганлиги акс эттирилган.
Қўшкўпир туман ЙФУК берган маълумотига кўра, 2021 йилда ушбу автомабиль йўлининг 11-41 км оралиғида 10 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган. Бу бўйича эса бугунги кунда Автомабиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига таклифлар берилган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ