Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов биринчи сектор ҳудудидаги “Иттифоқ”, “Адолат”, “Ғалаба”, “Тегалак” маҳаллаларида бўлиб, кузги мавсумда иссиқхоналардан оқилона фойдаланиш, кечиктирмасдан экиш ишларини бошлаш бўйича семинар ўтказди.

Маҳаллалардаги кўпчилик хонадонлар аллақачон ихчам усулда қурилган иссиқхоналарга сабзавот ва бошқа экинларни экиб, парваришлаётган бўлсалар, қолганлари ҳам уруғ қадаш, ниҳол ўтқазиш ишларини қизғин давом эттиришаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Семинар давомида туман ҳокими томонидан иссиқхонанинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланиш, экинларни вақтида парваришлаш бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ