Қўшкўпир тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болажонлар ўртасида  5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш ҳамда уларни спортга жалб қилиш, қизиқишларини ошириш мақсадида тарғибот тардбирлари ўтказилмоқда.

 9, 36, 12, 40, 2-сон мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган спорт тадбирлари тарбияланувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Улар эрталабдан бадантарбия машқини бажардилар. Сўнгра спортнинг шашка туридан беллашдилар. Бундай спорт тадбирлари барча МТТ ларда давом этмоқда.

         Болалар соғлом бўлса, эртанги кунимизга бўлган ишончимиз янада ошади. Чунки, жамиятимиз, давлатимизнинг порлоқ келажаги албатта, жисмонан ва маънан соғлом инсонларнинг қўлида тараққий этади. Шу боисдан келажагимиз эгалари бўлган болажонларни бугундан соғлигини мустаҳкамлаш муҳимдир. Бунда эса спортнинг ўрни ва аҳамияти катта!

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ