Қўшкўпир туманида туман ҳокимининг маънавий, маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчанова ва Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари О.Эшчановлар ҳамкорлигида Қўшкўпир-Хива йўналишидаги ташқи рекламалар ўрганилди.

Унда ташқи ёзувларда хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Камчиликларнинг баъзилари шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Айримларини эса тузатиш, бундай хатоликларга йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Тил-маънавиятимиз кўзгуси. Ташқи ёзувлар эса ҳар биримизнинг маънавиятимиз қандайлигидан дарак беради. Шундай экан, тилга бўлган меҳр ва садоқатимизни оширишимиз, ўзбек тилининг тенгсиз қирраларини чуқур билишимиз, унинг моҳиятини келажак авлодга етказа олишимиз лозимдир.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ