Туманимизнинг 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида  аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, баркамол, оқила хотин-қизлар  авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг  ютуқлари, кенг кўламдаги ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида “Зулфия” номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича ўтказилаётган  кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида юқори натижаларга эришган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ва истеъдодли қизлар қатнашдилар.  Ушбу босқичда Республика ва халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида аҳамиятли ютуқларни қўлга киритган, ҳар жабҳада тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган   қизларнинг ишлари баҳоланди.  

-Республикада, вилоятимизда ўтказилган кўрик-танловлар, тадбирларда фаол иштирок этганим, қолаверса, оммавий ахборот воситаларида мақолаларим ва шеърларим билан чиққаним бугун мени юксакликка кўтарди,-дейди ғолиб, 1-сон мактаб ўқувчиси Нозима Давлетова.-Инсон меҳнати орқасидан улуғланишига яна бир бора амин бўлдим. Мақсадим битта, мен албатта, кейинги босқичларда ҳам ғолибликни бой бермайман.  

Якуний натижаларга кўра, таълим йўналиши бўйича 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Дилноза Ҳайитбоепва, адабиёт йўналиши бўйирча 1-сон мактаб ўқувчиси Нозима Давлетов, санъат йўналиши бўйича 1-ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Дилнура Баҳодирова, Жамоатчилик йўналиши бўйича  51-сон мактаб ўқувчиси Зебинисо Омонбоева, фан йўналиши бўйича 4-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Кумуш Бектурдиева, спорт йўналиши бўйича 15-сон мактаб ўқувчиси Саида Полвонназирова маданият йўналиши бўйича Шоҳсанам Йўлдошевалар 1-ўринга муносиб деб топилдилар ва танловнинг вилоят босқичида қатнашиш шарафига қўлга киритдилар.   

Қўшкўпир туман ҳокимлиги  матбуот хизмати