АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАР МУҲИМ....

Барчамизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва унга тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Унга мувофиқ аҳолини рўйхатга олишнинг ўзига ҳос вазифалари бор, биринчидан аҳоли соғлигини яхшилаш, хотин-қизлар, болалар яшаш шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар баъзасини кенгайтиришдан иборат. Аҳолини рўйхатга олиш пухта тайёргарликни талаб этади. Бугунги кунда юқоридаги қарор асосида   
Yanvar 27, 2021 55

ПРОКУРОР КУБОГИ ТОПШИРИЛДИ

Бугун Қўшкўпир туманининг Болалар ўсмирлар спорт мактабида ҚЎШКЎПИР ТУМАН ПРОКУРОРИ КУБОГИ спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Yanvar 26, 2021 52

БАРЧА ИМКОНИЯТЛАР-ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ ЙЎЛИДА

Ёшлар-эртамиз эгалари. Уларни иқтидори, юксак истеъдодини кўриб ҳавасинг ошади. Бу бежизга эмас. Буюк аждодлар, олим-у уламолар, Берунийлар, Ибн Сино, Хоразмий каби буюк мутафаккирлар авлоди бўлган ёшларимиз бугун дунё ареналарида бўй кўрсатмоқдалар. Айниқса, уларнинг иқтидорини юксалтириш йўлида IT марказларининг йўлга қўйилиши компютер технологияларини пухта ўрганишлари учун айни муддао бўлди.
Yanvar 26, 2021 54

БАХШИЧИЛИК ХАЛҚ ОРАСИДА

Бугун Қўшкўпир тумани “Ошоқ қалъа” маҳалласида жойлашган Маданият марказида бахшичилик йўналиши бўйича “Ким юртига содиқ бўлса мендурман ўша” мавзусида бадиий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.
Yanvar 26, 2021 46

“ТЕМИР ДАФТАР”ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАР МУАММОСИ ЎРГАНИЛДИ

Хоразм вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Пўлатов, туман 3-сектор раҳбари, ИИО ФМБ бошлиғи Ж.Мадаминовлар бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари  Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласида бўлиб, “Темир дафтар”га киритилган оилалар муаммолари билан танишдилар.  
Yanvar 25, 2021 46

ТУМАНИМИЗГА КЎРК БАҒИШЛОВЧИ ГУЛЛАР

Қўшкўпир туман Ободонлаштириш бошқармаси қошида ташкил этилган иссиқхона  бир-биридан бежирим гуллар, мевали ва манзарали дарахтларга бой.
Yanvar 25, 2021 64

ИССИҚХОНА – ФАРОВОНЛИК МАНБАИ

Иссиқхона тадбиркор учун ҳақиқий даромад манбаи. Иссиқхона ташкил қилишни йўлга қўйган инсон борки, фаровонликка эришибгина қолмасдан, кўпларни иш билан таъминлашга, шунингдек, халқимизни озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда.
Yanvar 25, 2021 56

Тўртинчи сектор раҳбари соврини учун: ВИДЕОРОЛИК

Қўшкўпир туманида туман ҳокимлиги, ДСИ, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида тўртинчи сектор раҳбари соврини учун “Биз ёшлар спортни севамиз ва спорт билан яшаймиз!” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Yanvar 23, 2021 62

ТИЛ-МАЪНАВИЯТИМИЗ КЎЗГУСИ

Бугунги  кунда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг тил масалалари бўйича  маслаҳатчиси Р.Худайберганов, вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Б.Жуманиёзова, туман ҳокимининг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчанова ҳамда ХТБ методисти З.Ўрозметовалар тумандаги 1-сон ИМИ, 2- ва 17-сон умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасаларида мавжуд хат-ҳужжатлар, пешлавҳалар ҳамда баннерларнинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича ўрганишлар олиб бордилар. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларнинг айримлари жойида ҳал қилинган бўлса, айримларини тузатиш бўйича муҳлат берилди.
Yanvar 23, 2021 69

3-сектор раҳбари соврини учун: ВИДЕОРОЛИК

Қўшкўпир тумани 1 сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 3-сектор раҳбари соврини учун спорт мусобақаси ташкил этилди. “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақада ИИО ФМБ ходимлари оила аъзолари спортнинг бадминтон, стол тенниси тури бўйича, корхона, ташкилот, муассаса ходимлари эса спортнинг футбол, югуриш, волейбол тури бўйича иштирок этдилар.
Yanvar 23, 2021 68

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори” мавзусида учрашув ўтказилди. Унда Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси бош инспекторлари У. Каримқулиев ҳамда С. Қаландаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Артиқов, туман прокурори ва ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш. Ҳасанов, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок этдилар.
Yanvar 23, 2021 94

БОЗОРЛАРДА ОЗИҚ-ОВҚАТ УЗЛУКСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлиги ва узлукчизлигидан халқимиз мамнун.
Yanvar 22, 2021 64

ХУШЁРЛИК – ХОТИРЖАМЛИК ГАРОВИ

Бугун турмушимизда табиий газ беминнат хизматчига айланган. Улкан корхоналар фаолиятидан то, автомобиллар ҳаракатигача, овқат пиширишдан хонадонимиз иссиқлигигача ушбу неъматнинг ўрни беқиёс. Аммо, табиатнинг шу ноёб ва қайта тикланмас заҳирасидан оқилона ва тўғри фойдаланишга эътибор бермаслик оқибатида турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Yanvar 22, 2021 57

Агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда

Қўшкўпир туманида жорий йил бошидан экин майдонларида агротехник тадбирлар, шунингдек, туманнинг барча ҳудудларида фермер хўжалиги пахта майдонларида чигит экишгача бўлган тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқда.
Yanvar 21, 2021 54

ЎҚУВ –СЕМИНАР БОШЛАНДИ

Қўшкўпир тумани Давлат хизматлари марказида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар:1+1”дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича ўқув курслари бошланди.
Yanvar 21, 2021 67

БОЗОР ҲАҚИДА: ХАРИДОРЛАР ФИКРИ...

Қўшкўпир туманидаги кундалик деҳқон бозори деярли ҳар куни ўз харидорлари билан гавжум бўлади. 
Yanvar 21, 2021 52

ПРОКУРОР ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Қўшкўпир тумани прокурори Мақсуд Хожаев ўз секторига қарашли “Ўртақишлоқ” маҳалласи ҳудудидаги фуқаролар билан учрашди.  Аҳолининг муаммоларини ўрганар экан, уларнинг ечимига асосий эътиборини қаратди.
Yanvar 21, 2021 68

ҚАБУЛ МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛДИ

Инсонлар дардини тинглаш, муаммолари ечимига эътибор қаратиш, уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Yanvar 20, 2021 51

ТЎРТИНЧИ СЕКТОР РАҲБАРИ СОВРИНИ УЧУН

Бугун Қўшкўпир туманида туман ҳокимлиги, ДСИ, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида тўртинчи сектор раҳбари соврини учун “Биз ёшлар спортни севамиз ва спорт билан яшаймиз!” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди. Жўшқин руҳда бўлиб ўтган мусобақада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар спортнинг мини футбол, қўл қайириш, волейбол, стол тенниси турлари бўйича иштирок этдилар.
Yanvar 20, 2021 51

Аҳолини рўйхатга олиш пухта тайёргарликни талаб этади

Аҳолини рўйхатга олиш пухта тайёргарликни талаб этади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорида 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунларида республиканинг 4 та ҳудудида:
Yanvar 20, 2021 46