Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2021” кўрик-танловида Қўшкўпир туман босқичида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаган тадбиркорлар, фермер хўжаликлари ва ҳунармандлар туман ҳокимлиги томонидан тақдирландилар.

Яъни, 1-ўринни эгаллаган
Саноат соҳасида:
“Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича “Қўшкўпир текст” МЧЖ,


Хизмат кўрсатиш соҳасида:
“Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича “Иқбол” МЧЖ,
“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича “Shoh bilol tоmorqa xizmati” МЧЖ,
“Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича “Абдувахоб эшон боғи” фермер хўжалиги,
“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича ЯТТ Улуғбек Отаевлар туман ҳокими Жўрабек Раҳимов томонидан “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тақдирлаш жараёнида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Тақдирлаш олдидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов ғолибларнинг туманда кўрсатаётган меҳнати, ютуқлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ