Қўшкўпир туман давлат хизматлари марказида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар:1+1” дастури доирасида 6 кунлик 48 соатлик ўқув-семинарларнинг 1-босқичи муваффақиятли якунланди.

Ўқув-курсларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асослари бўйича ўқитиш кўзда тутилган эди. Кеча 1-босқичда муваффақиятли иштирок этган ёшларга Қўшкўпир туман давлат хизматлари биносида сертификатлар топширилди.


-Ўқув курслари биз каби ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очди,- дейди 1-босқич иштирокчиси Насиба Шавкатова,-ўқув-курслари давомида тадбиркорлик сир-асрорларини пухта ўрганиш асосида, банк кредит маблағлари ажратишдаги имтиёлар ҳақида ҳам тўлиқ тушунчага эга бўлдик. Шу куни ўқув курсларни 30 нафар ёшлар аъло даражада якунладилар. Шундан сўнг “Ёшлар:1+1” дастури доирасидаги ўқув-курсларнинг 2-босқичига старт берилди.
Ушбу топширилган сертификатлар ёшларга янада куч-ғайрат, шижоат бағишлаши шубҳасиз.


ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ