Қўшкўпир тумани ижтимоий иқтисодий ривожланиши паст бўлган оғир маҳаллалар, қишлоқ ва овулларида аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, маҳаллаларда қурилиш ва таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимлари “Уйғур” маҳалласидаги 24-сон мактабда ташкил этилган маҳалла штабига бордилар. У ерда маҳалла фаоллари билан учрашган вакиллар аҳолига “Маҳалла раиси ислоҳотчи” тамойили бўйича тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Шунингдек, маҳалла кесимида ташкил этилган Аёллар маслаҳат Кенгаши хонасининг мақсад ва вазифаларини тушунтирдилар.


Шунингдек, боқувчисини йўқотган, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” га киритилган фуқаролар муаммолари ўрганилди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Раҳимова ҳам қатнашди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ