Ёшлар-эртамиз эгалари. Уларни иқтидори, юксак истеъдодини кўриб ҳавасинг ошади. Бу бежизга эмас. Буюк аждодлар, олим-у уламолар, Берунийлар, Ибн Сино, Хоразмий каби буюк мутафаккирлар авлоди бўлган ёшларимиз бугун дунё ареналарида бўй кўрсатмоқдалар. Айниқса, уларнинг иқтидорини юксалтириш йўлида IT марказларининг йўлга қўйилиши компютер технологияларини пухта ўрганишлари учун айни муддао бўлди.


Туманимизда марказида иш бошлаган рақамли технологиялар ўқув марказида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқув курслари фаолият бошлади. Компьютер саводхонлиги, Web дастурлаш, мобил илова яратиш, Web дизайн, график дизайн, робототехника, IT инглиз, киберспорт каби кусрлар шулар жумласидандир. Шунингдек, “Рақамли технологиялар ўқув маркази” тўлақонли фаолият кўрсатиши учун зарур технологик воситалар билан жиҳозланди.

Ўқув хоналарда ёшларга ахборот технологияларини янада мукаммал ва тўлиқ ўргатиш, соҳадаги билимларни янада мустаҳкамлаш учун зарур шароитлар яратилган.