Қўшкўпир туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши биносида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоли Н.Машарипов ҳамда Кенгаш раиси Д.Ўразметовлар иштирок қилдилар.


Тадбирда қатнашган фермер ва томорқа ер эгаларига хизмат қилувчи ҳисобчилар қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз таклифларини билдирдилар.
Қўшкўпир туманинг “Иттифоқ”, “Ғозовот”, “Ўртаёп” ҳудудларида сув танқислиги бўйича муаммоларни ва солиқларни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, алтернатив суғориш ускуналари билан боғлиқ таклифларини бердилар. Иштирокчилар томонидан пахта, ғаллачилик, чорвачилик, пиллачилик, балиқчилик, асаларичилик, боғдорчилик йўналишларида ҳам таклифлар билдирилди.



ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ