Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан канал ва ариқларда, белгиланмаган жойларда чўмилиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, вояга етмаган ёшлар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.


Тадбирлар давомида хатто сузишни билмайдиган ёш болаларнинг ариқда чўмилаётганликлари аниқланди ва уларни хавфсиз жойга олиб чиқиб бу каби чўмилиш таъқиқланганлиги, очиқ сув хавзаларида чўмилиш ҳаёт учун хавфли эканлиги тушунтирилиб, ота-оналарига тегишли маслаҳатлар берилди.


Азиз ота-оналар!
Фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг, сув билан боғлиқ ҳолатларда хушёр бўлинг.



ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ