Қўшкўпир туманидаги “Кўназей” ва “Уйғур” маҳаллалари жорий йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган бўлиб, бугунги кунда ушбу маҳаллаларда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳоли муаммолари ўрганилиб, мурожаатларининг ижобий ечимига эътибор қаратилмоқда. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Б.Қаландаров, туман ҳокимлиги мутахассисларидан Ғ.Абдуримовлар “Кўназей” маҳалласида бўлиб, фуқароларга атроф-муҳитни озода сақлаш, томорқа ва кўчаларда ободонлаштириш ишларинида муносиб ҳисса қўшишлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бордилар.

-Маҳалламиз, айниқса, кўчамизнинг “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилиши барчамизни бирдек қувонтирди,-дейишди Янги ҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар.-Эндиликда биз ҳам жим ўтирмаймиз, ободонлаштириш ишларига   ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ободонлаштириш ишларидан сўнг ушбу маҳаллада кўпгина муаммолар ўз ечимини топади.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ