Бугун Қўшкўпир туманидаги ДХМ биносида Хоразм вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Наврўзов раҳбарлигида тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, ёшлар учун сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, 40 нафарга яқин тадбиркор ва фуқаролар, савдо-саноат палатаси тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.


Дастлаб вилоят Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида кенг тушунтиришлар бериб ўтилди. Сўнгра фуқароларинг муаммолари, мурожаатлари тингланди.

Тадбиркорликни янада кенгайтириш, кредит олиш, ер ажратиш ва электр тармоғига уланиш юзасидан 17 та мурожаат билдирилди. 8 та масала жойида ҳал қилинди, қолган 9 та масала бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.