Ҳаётда тушкунликка тушган инсоннинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш савоб ишдан ҳоли эмас. Бугун халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган ҳар бир раҳбар борки, маҳаллаларга, ҳар бир фуқаро хонадонига бориб уларнинг муаммоларини ўрганмоқдалар.

Ўзбекистон почтаси ОАЖ туман бўлинмаси раҳбари Назокат Боймуродова “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳамдам Алиевнинг хонадонида бўлди.

Ушбу хонадон кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилган. Фуқаронинг турмуш ўртоғи бугунги кунда юрак касаллиги билан даволаниб келмоқда.  Ушбу касаллик бўйича нафақа тайинлаб беришни, қолаверса, ўғли Ринат Аманбаевнинг олий таълимга киролмагани боис қўшимча таълим курсларига жалб қилишда ёрдам сўради.

Нафақа пули тайинлаш бўйича уларнинг ҳужжатлари тегишли ташкилотларга тақдим қилинди. Фарзандининг қўшимча курсларда таълим олиши бўйича Ўзбекистон Ёшлар агентлиги туман бўлими томонидан ўрганишлар олиб борилиб, муаммонинг ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ