Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов ўзининг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Унда жами 23 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Мурожаатларнинг кўпчилиги ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер, уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш, уй-жой, йўлларни таъмирлаш, моддий ёрдам, кадастр билан боғлиқ бўлиб, ҳар бирининг ечимига алоҳида эътибор қаратилди.

-Турмуш ўртоғимда жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун маблағимиз етмаяпти, ёрдам берсангиз деб мурожаат қилди,- “Ёвғир” маҳалласида яшовчи фуқаро Равшан Қурбонбоев. Ушбу фуқарога ТТБ томонидан ордер бериладиган ва моддий қўллаб-қувватланадиган бўлди.

23 та мурожаатнинг 15 таси ижобий ечим топди. Қолган мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ