Бугун Қўшкўпир туманининг Болалар ўсмирлар спорт мактабида ҚЎШКЎПИР ТУМАН ПРОКУРОРИ КУБОГИ спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Туман прокуратураси, туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган ушбу мусобақада асосий эътибор “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашга қаратилди.


2003-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар спортнинг “кураш” тури бўйича беллашдилар. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказиган мусобақа ёшларни спортга бўлган шижоатини, қизиқиш ва интилишларини янада оширди.


Тадбир сўнгида ғолибларга Қўшкўпир тумани прокурори Мақсуд Хожаев КУБОГ ва диплом, эсдалик совғалари топширди.