“Sizdantelegram” ижтимоий тармоқлари орқали Қўшкўпир туманида жойлашган 1-сон мактаб интернати ётоқхонаси хароба аҳволда эканлиги, ўқувчиларнинг яшаши учун умуман шароит йўқлиги  бўйича ёлғон хабар тарқалди.      Қўшкўпир тумани ҳокимлиги, ХТБ  ҳамда туман бўйича ИИО ФМБ  масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолат ўрганилди.  Жумладан, Қўшкўпир шаҳарчаси Гулзор маҳалласида  жойлашган 1-сонли ихтисослаштирилган  мактаб  интернатида  жами 290 нафар ўқувчи бўлиб, уларга 40 нафар маълакали  педагог ходимлар таълим тарбия бериб келмоқда.

        Мактабда яшаш манзиллари узоқда жойлашган ўқувчилар учун ётқоҳона мавжуд бўлиб ҳозирги кунда 170 (62нафари қиз) нафар ўқувчи-ёшлар ётоқхонада яшаб ўқиб таълим олиб келмоқда.

        Мактаб интернати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги томонидан ҳар ўқув йили ўтказиладиган мактабларнинг миллий рейтингида 2019-2020 йил ўқув йилида фахрли 4-ўринда, Хоразм вилояти бўйича 1-ўринни эгаллаган.(рейтингда таълим сифати, ўқувчиларни билим савияси, битирувчиларни олий таълим муассаларга кириши, ётоқҳоналаридаги шарт-шароитлар ва бошқа факторлар ҳисобга олинган).   

        Мактаб ётқоҳонасида яшаш, ўқиш, ювиниш ва дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган, 4 маротаба иссиқ овқат билан таъминланган, ётоқҳона барча гигеник талабларга  тўла жавоб бериши маълум бўлди. Ушбу кунга қадар мактаб интернати тўғрисида ота оналардан ва шу ерда таълим олаётган ўқувчилардан  шикоят келиб тушмаган. 

        Ўрганишлар давомида “Sizdantelegram”сайтида берилган  маълумотлар  ўз исботини топмади.

 

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ