Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 2 қаватли эски санаторий биноси тадбиркорга ноль қийматда берилгани, соғломлаштириш маркази бунёд қилиш ва камида 20 ишчи ўрни яратиш шарти қўйилганлиги, бироқ бугунги кунда  бу ерда фақат тадбиркорнинг оиласи истиқомат қилаётганлиги  ҳақида ёлғон хабар тарқалди.

Хўш, ушбу ёлғон хабар қанчалик ўзини оқлай олади? Барчасига ойдинлик киритиб ўтамиз?

Қўшкўпир туманидаги соғломлаштириш маркази, яъни, “Иқбол” МЧЖ га қарашли “Иқбол шифо” клиникаси 2019 йилнинг январ ойида барча шарт-шароитларга эга ҳолда замонавий тиббиёт ускуналари билан жаҳозланиб ўз иш фаолиятини бошлади. 

Ушбу клиника 2 қават эмас, балки 3 қаватдан иборат бўлиб, бу ерда бугунги кунда омблатор ва стационар шароитда даволаш ишлари олиб борилмоқда. 

Тадбиркор Рустам Холбоев томонидан ушбу клиника биноси қуриб битказилиши учун АТ“Алоқабанк” томонидан 1 млрд 400 млн сўм кредит маблағи, ўз ҳисобидан эса 3 млрд сўм пул маблағи ажратилган.

Соғломлаштириш марказида беморлар учун барча қулай шароитлар яратилган, бўлиб, ҳар бир даволаниш хонасида ювиниш учун алоҳида хона, хожатхоналар ўрин олган. 

Клиникада 42 та янги иш ўринлари яратилиб, шифокорлар томонидан беморларга сифатли хизмат кўрсатилмоқда. 

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ