Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши раиси Исломбек Юлдошев Қўшкўпир туманида бўлиб, Сардорлар Кенгаши аъзолари билан учрашди.

Унда 14 нафар туман сардорлари ўз таклиф ва лойиҳалари билан иштирок этдилар.

-Орамизда журналистика соҳасига қизиқувчи ёшлар талайгина, уларнинг иқтидор ва истеъдодларини янада юзага чиқариш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда ёшлар учун журнал ташкил қилсак,-деб таклиф билдирди туман бош сардори Комилжон Тожибоев.

Шунингдек, бошқа сардорлар томонидан ҳам кўплаб таклифлар билдирилди.

Билдирилган барча таклиф ва лойиҳалар қўллаб-қувватланди ва ечимига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда вилоят матбуот ва медиа йўналиши сардори З.Рўзметов, вилоят “Камалак” бош сардори Р.Инязова ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Хўжаевалар қатнашдилар.

Қизғин савол-жавоблар ва чуқур мулоҳазаларга бой тарзда ўтган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ